Анталия ҳар қандай сондаги россиялик сайёҳларни қабул қилиш имкониятига эга, дея хабар бермоқда «ТАСС» Анталия Маданият ва туризм бошқармаси раҳбари Иброҳим Ажарга таяниб.
«Биз россиялик сайёҳларни биламиз, уларга нима ёқиши, қандай дам олишни яхши кўришини биламиз. Агар сайёҳлик оқими қайта тикланса, мавсум охиригача ҳар қандай сондаги россияликларни қабул қилишга тайёрмиз. Бунинг учун Анталиянинг инфратузилмавий имкониятлари етиб ортади», — деди у.
Ажар таъкидлашича, шаҳардаги битта аэропортнинг ўзи йилига 25 миллион йўловчи қабул қилишга мўлжалланган. Анталия, 2015 йилда сайёҳлик соҳасида инқирозли ҳодисалар бошлангунига қадар, йилига 10 миллионга яқин чет элликни қабул қилган, шулардан 2,5 миллиони — россияликлар.
Изоҳ (0)