Европа Чемпионатларининг сўнгги иккитасида бош совринни қўлга киритган Испания терма жамоаси ўз юришига нимчорак финалда якун ясади.
Чорак финал йўлида Италияга қарши кураш олиб борган Испания 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндаги биринчи гол 33-дақиқада ҳимоячи Жоржио Келлини томонидан киритилди. Иккинчисига эса 91-дақиқада Грациано Пелле муаллифлик қилди.
Қизиқ томони шундаки, Италия сафида Евро—2016 га ташриф буюрган футболчилар ичида терма жамоаси учун энг кўп гол айнан Жоржио Келлини томонидан урилган.
0:2 ҳисоби ўйин якунига қадар сақлаб қолинди. 4 йил аввал Уркина ва Польша мезбонлик қилган Евро—2012 финалида Испания Италия устидан 4:0 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритганди.
[wpse_match id="368876" show_title=1]
Изоҳ (0)