Шотландияда «Америка тепаликлари» аттракционидаги бахтсиз ҳодиса оқибатида 11 киши турли даражада жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Кўнгилсиз ҳодиса Мотеруэлл шаҳридаги аттракционлар хиёбонида юз берди. Маълум қилинишича, вагончалардан бири 10 метр баландликда рельсдан чиқиб кетиб, ерга қулаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар орасида икки нафар катта ва тўққиз нафар кичик ёшдагилар бўлган. Улар энг яқин шифохоналарга етказилди.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)