Фаластин давлати президенти Маҳмуд Аббос Исроил билан тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини олиб бориш уни қизиқтирмаётганини кўрсатди. Бундай фикрни Исроил ҳукуматининг ҳафталик мажлисида мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху билдирди, деб ёзади «ТАСС».
23 июнь, пайшанба куни Аббос Исроил президенти Реувен Ривлин билан Брюсселда учрашиши эълон қилинган эди, иккала етакчи ҳам у ерда ташриф билан бўлиб турган эди. Аммо музокаралар амалга ошмади. Яҳудий мамлакати президенти матбуот хизмати маълум қилишича, учрашув «Аббос Европанинг икки етакчи ўртасидаги музокараларни ташкил қилиш бўйича ташаббусини рад этгани» сабабли бекор қилинган.
Нетаньяху ҳукумат мажлисида таъкидлашича, «ким тинчликни мустаҳкамлашга кўмак бермоқчи эканлиги-ю, ким бундан бош тортаётгани ҳақида одамларнинг ўзи хулоса чиқара олади».
Изоҳ (0)