Қозоғистоннинг Экибастуз шаҳрида йўналишли такси кондуктори салонда жой талашиб, йўловчи аёлнинг қўлини синдириб қўйди. Бу ҳақда, маҳаллий полиция хабарномаси асосланиб, «Интерфакс» ёзмоқда.
Айтилишича, 28 ёшли кондуктор аёл кичик ёшдаги боласини қўйнига олмай, бўш ўриндиққа жойлаштирган йўловчи билан тортишиб қолган ва унинг қўлини синдириб қўйган.
Тиббиёт ходимлари 25 ёшли аёлнинг қўл панжасида синиш борлигини аниқлади. Кондуктор тегишли модда бўйича жавобгарликка тортилади.
Изоҳ (0)