• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасига Рио–2016 Олимпиадаси учун берилган йўлланма олиб қўйилди

    Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасига Рио–2016 Олимпиадаси учун берилган ягона йўлланма 2013 йилда ўзбекистонлик аёл спортчилар антидопинг қоидаларини бузганлиги аниқланганлиги учун Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан олиб қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов ушбу федерация матбуот хизматига берган интервьюсида маълум қилди.

    Фото: Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати

    Жорий йилнинг 21–30 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Рио–2016 Олимпиадасига 1 та йўлланма олганди. Халқаро оғир атлетика федерациясининг расмий сайтида антидопинг қоидаларини бузиш бўйича берилган ахборотда Ўзбекистон икки бор тилга олинганди. Шу кунларда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитасининг йиғилишида бир қатор масалалар билан бирга допинг муаммоси ҳам кўтарилди.

    «Тан олиш керак, мазкур воқеалар ўзбек оғир атлетикасига ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмади. Аммо қатъий айтаман, ваҳима қилишга, шов-шув кўтаришга мутлақо асос йўқ. Маълумки, бундан бирмунча вақт олдин барча Олимпия турлари қатори, оғир атлетикада ҳам сўнгги икки Олимпиада – Пекин (2008 йил) ва Лондон (2012 йил) ўйинларида қатнашган спортчилардан олинган допинг пробаларни қайта текширувдан ўтказиш кампанияси бошланди. Албатта, бу текширув оғир атлетикачиларни ҳам четлаб ўтмади. Шундан кейин Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитасининг Грузияда, жаҳон чемпионатидан олдин бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилиши кун тартибига асосий масалалардан бири сифатида ‘Допингга қарши кураш муаммоси’ қўйилди.

    Тан оламан, ўтган 8 йил давомида бизнинг спортчиларда ҳам эҳтиётсизлик оқибатида ман этилган тиклантирувчи воситалардан фойдаланилган ҳолатлар рўй берган. Бунинг учун федерация ўз зиммасидаги масъулиятни ҳис қилади ва бундан буён допингга қарши муросасиз курашга тайёр. Хуллас, ўтган давр ичида йўл қўйилган камчиликлар учун, хусусан, 2013 йил давомида бир неча ёш спортчиларимиздан олинган таҳлиллар натижасига кўра, бир неча давлатлар қаторида Ўзбекистондан ҳам аёллар учун берилган ягона квотани олиб қўйиш ҳақида қарор чиқарди.

    Маълумки, оғир атлетикада Олимпия йўлланмалари муайян бир спортчига берилмайди, жамоага берилади. Демак, лицензиялардан маҳрум қилиниш чораси ҳам бирон-бир атлетга эмас, балки, жамоанинг ўзига нисбатан қўлланилади. Бизнинг Олимпиадага бориши мумкин бўлган ҳеч бир спортчимиз допингга тушгани йўқ. Уларнинг ҳеч бири халқаро мусобақалардан дисквалификация қилинмайди. Етакчи спортчиларимиз бемалол нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этаверади. Фақат аёллар жамоамизнинг Олимпиада йўлланмаси олиб қўйилди, холос. Ўйлайманки, бу жазо биз учун у қадар кучли руҳий зарба бўла олмайди. Эркаклар жамоамизнинг 5 та йўлланмаси ўз жойида турибди. Олимпиадада эса биз асосан йигитларимиздан юқори натижалар кутиб турибмиз.

    Озарбайжон, КХДР, Молдова, Руминия каби давлатлар ҳам жазоланганлар рўйхатида бор. Ҳозиргача қўлланилган жазо чораларидан оғир атлетика ривожланган ҳеч бир давлат бебаҳра қолгани йўқ. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон терма жамоасидан битта қизлар йўлланмаси олиниши адолатли ва оғир оқибатларга олиб келмайдиган қарор.

    Қисқача хулоса қиладиган бўлсам, Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан қўлланилган жазо чораларидан кўзланган асосий мақсадлар иккита. Биринчиси – Халқаро оғир атлетика федерациясининг Халқаро Олимпия Қўмитаси ва Бутунжаҳон допингга қарши кураш агентлиги (WADA) томонидан олиб борилаётган аксилдопинг сиёсатини ёқлаш ва бу жараёнда фаол иштирок этиш. Шу орқали оғир атлетиканинг Олимпия ўйинлари дастуридаги, Олимпия оиласидаги ўрнини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаб бориш. Иккинчиси – оғир атлетика ривожланган давлатлардан олиб қўйилган квоталар (лицензиялар)ни энди ривожланиб келаётган мамлакатлар ўртасида тақсимлаш ва шу орқали оғир атлетиканинг барча қитъалар, бутун ер юзи бўйлаб оммавийлашиб боришига эришиш. Масалан, жазоланган жамоалардан олинган лицензиялар – 24 та квота Осиёнинг Ироқ, Шри-Ланка каби, шунингдек, Африканинг бир қатор давлатларига бўлиб берилди», – деди Шаҳрилло Маҳмудов.

    27.06.2016, 16:19   Изоҳ (0)   8412
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2016. Нимчорак финал. Франция — Ирландия 2:1, Германия — Словакия 3:0, Венгрия — Бельгия 0:4

    26.06.2016, 23:59

    Евро—2016. Хорватия терма жамоаси 116-дақиқадаги гол сабаб турнирни тарк этди. Португалия эса чорак финалда

    26.06.2016, 02:38

    Евро—2016. Нимчорак финал. Швейцария — Польша 1:1 (п.с. 4:5), Уэльс — Шимолий Ирландия 1:0, Хорватия — Португалия 0:1

    25.06.2016, 23:59

    Евро—2016. Ўн учинчи кун. Исландия — Австрия 2:1, Венгрия — Португалия 3:3, Италия — Ирландия 0:1, Швеция — Бельгия 0:1

    22.06.2016, 23:45

    Америка Кубоги ўйинида майдонга чиқиб келган мухлис Мессига сажда қилди (видео)

    22.06.2016, 17:25

    Роналду шахсий ҳаёти ҳақида ёзадиган нашр мухбири микрофонини кўлга отиб юборди

    22.06.2016, 17:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 12 июл, 17:35

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.