Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Миср биржасида ҳафталик савдоларнинг очилиши Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши бўйича референдум якунлари фонида йирик кўламдаги пасайиш билан тугади. Дастлабки икки дақиқанинг ўзида биржа 14 миллиард Миср фунти (1,576 миллиард долларга яқин) йўқотди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Мамлакатнинг бош фонд майдони савдолар якунига келиб 16,3 миллиард Миср фунти (1,835 миллиард доллар атрофида) йўқотди ва салкам 14 ҳафта мобайнида энг паст кўрсаткични қайд этди. 30 та асосий компания ишлаб чиқаришини акс эттирувчи EGX30 индекси 5,54 фоизга пасайди.

Шунингдек, бошқа компаниялар, кичик ва ўрта бизнес корхоналари индексларининг ҳам сезиларли даражада пасайиши кузатилди. Жумладан, EGX70 2,67%, умумий EGX100 индекси эса 3,27 фоизга пасайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар