Россиянинг Қозон — Шемордан трассасида Citroen микроавтобусининг Hyundai енгил автобили билан тўқнашувида саккиз киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобус йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва автомобиль билан тўқнашган. Бунинг оқибатида ҳалок бўлганлар орасида икки нафар бола ҳам бор.
Аввалига автоҳалокатда олти киши қурбон бўлгани билдирилганди. Кейинчалик икки киши тез тиббий ёрдам машинасида ҳаётдан кўз юмгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)