Мали марказидаги Мопти минтақасида жойлашган Куссума ва Мугна қишлоқлари аҳолиси ўртасидаги тўқнашувларда камида 14 киши ҳалок бўлди, 42 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Тўқнашувлар 25 июнь, шанба куни бошланди. Бунга икки қишлоқ ўртасидаги ер можароси сабаб бўлди», — маълум қилди маҳаллий расмийлар.
Тўқнашувларда иштирок этганлар сони, ташкилотчилар, можаронинг аниқ сабаблари ҳақида маълумот берилмади.
Изоҳ (0)