21 апрелда оламдан ўтган америкалик хонанда Принснинг тилларанг электр гитараси Беверли-Хиллздаги аукционда 137,5 минг долларга сотилди. Унга дастлаб 30 минг доллар нарх қўйилганди, дея хабар беради «РБК».
Гитарани Indianapolis Colts футбол жамоаси эгаси ва мусиқий асбоблар коллексионери Жим Ирсэй харид қилди.
Кимошди савдоси бўлиб ўтган Heritage аукцион уйи вакилларига кўра, сотилган гитара Принснинг ўтган аср 80-йиллари охиридан 90-йиллар ўрталаригача севимли мусиқий асбоби бўлган.
Изоҳ (0)