АҚШнинг Ист-Оринж шаҳрида (Ню-Жейси штати) 6 ёшли болакай назоратсиз қолдирилган тўппончадан 4 ёшли укасини отиб ўлдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бола ўқотар қуролни онаси ва укаси билан бирга яшайдиган уйда топиб олди. Тўппончани ўйнаётган болакай ундан ўқ узди ва у укасининг бошига тегди. Яраланган бола шифохонага етказилиб, ўша ерда жон берди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари бўлиб ўтган воқеа юзасидан тергов ишларини ўтказмоқда. Тўппонча болаларнинг онасига тегишли экани хабар қилинмоқда. Кўнгилсиз воқеа юз берган вақтда она уйида бўлган-бўлганмагани ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)