24 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Буюк Британия аҳолиси Евроиттифоқдан чиқишни ёқлаб овоз берди. Бунинг натижаси ўлароқ, мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон истеъфога чиқишини маълум қилди.
2. ШҲТнинг 2017 йилги саммити Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтади. Тошкентдаги саммитда Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо давлат мақомини олиши учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланди, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непал ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкорига айланди.
3. Тошкентда ёпиқ ойнаванд бекатлар пайдо бўлди. Кейинги бир неча ой ичида бекатларда 3000 та ахлат қутиси ўрнатилди, яна 2000 та буюртма қилинган.
4. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида Prisma дастури оммалашди. Россия бош вазири эса бу мобил дастурдан биринчи марта фойдаланиб кўрди.
5. Евро—2016 вақтида Ўзбекистон Олий Лигаси мухлислар ташрифи борасидаги жорий мавсум антирекордини қайд этди. Изоҳга ҳожат йўқ!
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)