ШҲТга раислик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентда 23—24 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо мамлакатларнинг Давлат раҳбарлари кенгаши ўн олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
«Аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислигига юқори баҳо берди ва Тошкент саммити давомида кўрсатилган анъанавий илиқ меҳмондўстлик учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди», — дейилади вазирлик хабарида.
«ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2017 йил июнида Остона шаҳрида бўлиб ўтади. Бўлажак давр учун ташкилотга раислик ҳуқуқи Қозоғистонга ўтади», — дея қўшимча қилинган ТИВ ахборотида.
Аввалроқ ШҲТнинг Тошкент саммити якунларига кўра, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непал расман ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкорига айлангани, Ҳиндистон ва Покистоннинг эса ШҲТга тўлақонли аъзо давлат мақомини олиши учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзолангани ҳақида хабар берилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)