Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Тинч океанидаги АҚШ манфаатларига зиён етказиш имконияти ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
КХДР етакчиси 22 июнь куни ўтказилган, «Мусудан» туркумига мансублиги тахмин қилинган баллистик ракеталар синовларида шахсан иштирок этган. Улар Тинч океанидаги АҚШ таркибига кирмайдиган, лекин унинг мулки саналадиган Гуам оролига назарий жиҳатдан етиб бориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Пхеньян мамлакатда ракета синовлари муваффақиятли ўтгани ва қўшни давлатлар учун хавф туғдирмаганини билдирди.
Изоҳ (0)