Шотландия ҳукумати раҳбари Никола Стержен, Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши бўйича референдум натижаларидан қатъий назар, Шотландия ўзини Европа Иттифоқи аъзоси сифатида кўраётганини маълум қилди. Бу ҳақда у, Reuters хабарига кўра, 24 июнь, пайшанба куни айтиб ўтди.
«Шотландия ўз келажагини Европа Иттифоқи доирасида кўраётганини очиқ билдирди. Шотландия ўз сўзини айтди ва бу сўзни қатъий оҳангда айтди», — деди Стержен.
Шотландиядаги сайловчилар Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибида қолиши учун овоз берди. Хусусан, шотландларнинг 62 фоизи иттифоқ таркибида қолишни ёқлаб овоз берган бўлса, 38 фоизи бунга қарши чиқди.
23 июнь, пайшанба куни Буюк Британияда мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибида қолиш-қолмаслиги масаласида референдум ўтказилди. Brexit тарафдорлари, яъни, Иттифоқ таркибидан чиқиш истагидагилар 51,9 фоиз овоз билан ғолиб чиқди. Референдумда сайловчиларнинг 72 фоизи иштирок этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)