Гонгконгдаги кўп қаватли омборхона иншоотидаги ёнғинни бартараф этиш вақтида икки ўт учирувчи ҳалок бўлди ва яна 12 нафари тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ғарбий Коулун туманидаги ёнғин 21 июнь, сешанба куни бошланган эди. «Синьхуа» агентлиги маълумотларига кўра, ёнғинни ўчиришда 38 та ўт ўчириш гуруҳи, бешта гидромонитор қурилмаси, тўртта ўт ўчириш автокрани қатнашмоқда.
Гонгконг маъмурияти раҳбари Лян Чженин ёнғинни ўчириш вақтида ўт ўчирувчилар ҳалок бўлгани ва тан жароҳати олганидан афсусда эканлигини билдирган.
Аввалроқ ёнғин юз бераётган иншоот яқинида жойлашган қариялар уйидан бир неча юзлаб кекса кишилар хавфсиз жойга кўчирилгани маълум бўлган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)