Буюк Британияда Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш бўйича ўтказилган референдум натижаларига етакчи давлатларнинг раҳбарлари муносабат билдиришда давом этмоқда. Жумладан, Франция президенти Франсуа Олланд бу воқеага изоҳ бераркан, Еврозонани мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда, Елисей саройининг Twitter’даги саҳифасига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
«Еврозонани мустаҳкамлаш ва уни демократик бошқариш зарурат бўлиб қолди», — деб таъкидлади мамлакат раҳбари.
Шунингдек, у Brexit’дан сўнг Европа ўзининг асосий қадриятлари — эркинлик, бирдамлик ва тинчликка содиқ эканлигини тасдиқлаши лозимлигини қўшимча тарзда айтиб ўтди.
Мавзуга оид:
- Буюк Британия аҳолиси Евроиттифоқдан чиқишни ёқлаб овоз берди
- Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон истеъфога чиқади
- Тони Блэр Британиянинг ЕИдан чиқиши фавқулодда оқибатларга олиб келишини айтди
- Испания ташқи ишлар вазири Brexit’дан сўнг Гибралтарни биргаликда бошқаришни таклиф қилди
- Хитой томонларни Brexit’га вазмин муносабатда бўлишга чақирди
- Ангела Меркель Буюк Британиядаги референдум натижаларига изоҳ берди
- Brexit’дан сўнг Шотландияда ҳам янги референдум ўтказилиши мумкин
Изоҳ (0)