Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши тўғрисидаги референдум натижалари Европа интеграцияси йўлида орқага ташланган қадамдир. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «РБК».
У барчани вазиятни вазминлик билан таҳлилдан ўтказиб, қарор чиқаришга шошилмасликка чақирди. Германия ҳукумати раҳбари фақатгина бирдамлик ЕИга бутун дунё миқёсида ўз манфаатларини ҳимоя қила олиш имконини беришини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, Меркель хоним Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск, Франция президенти Франсуа Олланд ва Италия бош вазири Маттео Ренцини Берлинга таклиф қилганини айтиб ўтди. Музокаралар 27 июнь, душанба куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)