2016 йил 23 июнь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида Банклараро бирлашма Кенгашининг XII мажлиси бўлиб ўтди.
ШҲТ Банклараро бирлашмаси мажлисида «Қозоғистон Тараққиёт банки», «РСК банки» (Қирғизистон), «Хитой Давлат тараққиёт банки» корпорацияси, «Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки» давлат корпорацияси (Россия), «Амонотбанк» Давлат жамғарма банки (Тожикистон), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки вакиллари иштирок этди, шунингдек, «Беларусбанк» жамғарма банки, Ҳабиб Банк Лимитед (Покистон) ва Мўғулистон Тараққиёт банки шерик банклар сифатида қатнашди.
Мажлис давомида ШҲТ ББ Кенгашига раислик қилувчи Ўзмиллийбанк раислиги остидаги ишларнинг мазкур босқичда эришилган натижалар тўғрисида чиқиши, шунингдек, ШҲТ ББга шерик банкларнинг вакиллари ва бошқа Кенгаш аъзоларининг жорий ва истиқболдаги фаолият масалалари юзасидан чиқишлари тингланди. Томонлар инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш, ШҲТ маконида ва Осиё минтақасида фаолият олиб бораётган халқаро молия институтлари билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади, шунингдек, ўрта муддатли истиқболда ШҲТ ББни янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
ББ мажлисида томонлар сўнгги йилларда ШҲТ кузатувчи давлатлари ва диалоги бўйича шерикларнинг молиявий институтлари билан ўзаро алоқалари ривожланаётганидан қониқаётганлигини билдирди. Мажлис давомида Мўғулистон Тараққиёт банкига ШҲТ ББга шерик банк мақомини бериш тўғрисида қарор имзоланди.
Мажлис якунлари бўйича 2016 йил 26 октябрдан 2017 йил 25 октябргача бўлган муддатда ШҲТ ББга раис банк этиб Қозоғистон Тараққиёт банки номидан Б. Б. Жамишев сайланди.
Изоҳ (0)