АҚШ телевидениеларидан бирида мухбир ва операторнинг эътиборини қозонган бошпанасиз мушукча туфайли жонли эфир вақтида тўхталиш юз берди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Телеканал бошловчилари Уоштено округи (Мичиган штати) мухбири Нима Шаффе билан жонли эфирда алоқага чиққанида, камера журналистнинг мушукчани қўлга ушлаб турган вазиятини кўрсатди. Шаффе жонзот тахминан олти ҳафталик эканини айтиб, ўзи ишлайдиган телеканал шарафига уни Бахтли Етти деб номлаганини маълум қилди.
Шундан сўнг, мушукча мухбир билан ўйнаб кетди. Телебошловчилар эса ушбу ҳолатни жонли эфирда кузатиб, бўлиб ўтаётган воқеага изоҳ бериб турди. Репортаж якунида Шаффе мушукчага вақтинча бошпана топилганини ва унга янги эгалар қидирилишини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)