Буюк Британиянинг Евроиттифоқ таркибидаги аъзолиги масаласи бўйича референдум бугун, 23 июнь куни бошланди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Участкалар маҳаллий вақт билан 7:00 (Тошкент вақти билан 11:00)да очилди. Улар 22:00 (2:00)да ёпилади, шундан сўнг 382 та маҳаллий сайлов ҳудудларида топширилган варақалар ҳисоб-китоб қилина бошлайди.
Мамлакат аҳолиси «Бирлашган Қироллик Европа Иттифоқи таркибида қолиши керакми ёки Европа Иттифоқидан чиқиши керакми?» — деган саволга жавоб бериши керак.
Якуний натижалар эртага, 24 июнь куни эрталаб эълон қилинади.
Изоҳ (0)