БМТ бош котибининг Яман бўйича махсус элчиси Исмоил улд Шайх Аҳмад ташкилот Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига «йўл харитаси»ни тақдим этди, деб ёзади «ТАСС». Кувайтда туриб ўтказилган телеконференция режимида у тангликни тартибга солиш усули билан ўртоқлашди.
Эмиссар сўзларига кўра, ҳужжат Хавфсизлик Кенгашининг 2216-резолюцияси қоидаларини назарда тутади ва мамлакатни қайта тиклаш ва иқтисодиётни тирилтириш устида ишлайдиган миллий бирдамлик ҳукуматини яратишни таклиф қилади.
Мавританиялик дипломат ҳукумат ва исёнчи шиалар вакиллари, умуман олганда, ушбу режани амалга ошириш тарафдори эканлиги, аммо, зиддиятга сабаб бўлаётган саволлар қолаётганини таъкидлади. «Миллий бирдамлик ҳукумати қачон шаклланади? Қаердадир келишишга муваффақ бўлинмаса, нима бўлади?» — дея мисол келтирди у.
Эмиссар шу туфайли халқаро ҳамжамиятлар вакилларига мухолифларни БМТ бош котиби махсус вакилининг шартларини қабул қилишга кўндириш учун қўшимча тарзда ҳаракат қилишга чақирди.
Изоҳ (0)