Бугун, 21 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олтин тепа кўчасида Mercedes-Benz Conecto русумли автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳидаги суратларга асосланиб, «Qalampir.uz» хабар бермоқда.
Воқеа жойига ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келган ва ёнғин бартараф этилган. Автобусда ёнғин чиқиши сабаблари маълум қилинмаган. Қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳам аниқ маълумотлар йўқ.
Facebook’даги «Водители Ташкента» (Drivers.uz) гуруҳига жойланган автобуснинг ёнғиндан кейинги ҳолати видеосига фойдаланувчилардан бири «Эътибор беринг, автобуслар ҳар йили ёзда ёниб кетади, қишда эмас» дея изоҳ қолдирган.
«Одамлар учун бу оддий ҳолат бўлиб қолди», — дея фикр билдирди бошқа бир фойдаланувчи. «Ҳаммага кулгили, лекин ҳайдовчи айбдор бўлади ва ишсиз қолиб кетади», — дея изоҳ қолдирди яна бир фойдаланувчи.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)