Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистонга расмий сафарини Бухоро шаҳрига ташриф буюришдан бошлади. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Шаҳардаги тарихий ёдгорликлар билан танишиб чиққач, Хитой етакчиси Тошкентга йўл олди. Бу ерда у Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан музокаралар олиб боради ҳамда ўзбекистонлик парламентарийлар олдида нутқ сўзлайди.
23–24 июнь кунлари Си Цзиньпин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилишида иштирок этади.
Изоҳ (0)