Ғиждувон тумани марказида янгидан қуриб битказилган «Хўжаи Жаҳон савдо комплекси» фойдаланишга топширилган бўлиб, бу ерда 10,5 гектар ер майдонида минг ўринли турғун савдо дўконлари барпо этилган, тадбиркорлар ва харидорлар учун барча қулайликлар яратилган.
Ушбу замонавий савдо мажмуасида улгуржи ва чакана савдо фаолияти йўлга қўйилган.
Унда нафақат Бухоро вилояти, балки унга қўшни бўлган Навоий, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидан ҳам харидорлар ташриф буюриб, мамлакатимизда ҳамда хорижда ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларни харид қилмоқда.
Мазкур иншоот кундан-кун чирой очиб бораётган ҳунарманду тадбиркорлар юрти — Ғиждувоннинг кўркига кўрк бағишламоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)