АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари самолётлари ва турк артиллерияси Сурия шимолида ИШИД радикал гуруҳининг 23 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда, Haberturk телеканали маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, Туркияга қарши ҳужум тайёрлашда гумон қилинаётган жангариларга қарши операция давомида турк ва коалиция кучлари 33 та марра бўйича зарба берган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)