19 июнь, якшанба куни қутқарувчилар швед альпинисти ва унинг Санкт-петербурглик икки ҳамкасбини Эльбрусдан муваффақиятли туширди. Бу ҳақда Россия ФВВ Кабарда-Балкария Республикаси бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Кантемир Беров маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
«23:10 да Эльбрусда қутқарув ишлари якунланди. Швециялик альпинист, шунингдек, Санкт-петербурглик эркак ва аёл Азау яланглигига эвакуация қилинди. Уларни касалхонага юбориш зарурати юзага келмади», — деди Беров.
У, шунингдек, гуруҳнинг яна уч нафар аъзоси мустақил равишда пастга тушганлигига аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербургдан Кабарда-Балкария Республикасига келган олти альпинист Эльбрус тоғидан туриб қутқарувчилардан ёрдам сўраганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Бунга гуруҳ таркибидаги швед альпинистининг ўзини ёмон ҳис қилганлиги сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)