• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ШҲТга аъзо барча давлатларнинг раҳбарлари Тошкент саммитида иштирок этишини тасдиқлади

    Тошкентда шу йилнинг 23–24 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси бўлиб ўтади. Шу муносабат билан ШҲТ саммитининг Тошкентдаги халқаро матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иштирок этиши расман тасдиқлангани таъкидланди.

    Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Мўғулистон Президенти Цахиагийн Элбэгдорж, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф кузатувчи давлатлар вакиллари сифатида, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилувчи мамлакат меҳмони сифатида иштирок этади.

    Мажлисда ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев ҳам қатнашади.

    ШҲТ саммитида халқаро ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Жеффри Фелтман, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедев, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжа, АСЕАН Бош котиби Ле Лионг Мин, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг ижрочи директори Гун Цзянвэй ҳам иштирок этади.

    Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари А. Носировнинг маълум қилишича, тадбирда иштирок этиш учун Тошкентга ШҲТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, шунингдек, чет эл оммавий ахборот воситаларининг қарийб 1000 вакили ташриф буюради.

    Бўлажак ШҲТ саммити давлат раҳбарларининг юбилей мажлиси бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тузилганининг 15 йиллигига бағишланади.

    Давлат раҳбарлари, мажлис кун тартибига мувофиқ, ШҲТ доирасида серқирра ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама этади, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашади.

    Давлат раҳбарлари учрашуви якунида асосий ҳужжат — ШҲТ ўн беш йиллигининг Тошкент декларацияси қабул қилинади. Унда ташкилотнинг сўнгги ўн беш йиллик фаолияти, аъзо давлатларнинг ШҲТни ривожлантириш истиқболларига нисбатан келишилган ёндашувлари, шунингдек, жорий халқаро ҳамда минтақавий вазият бўйича позиция ўрин олади.

    Давлат раҳбарлари 2025 йилгача ШҲТни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга доир 2016–2020 йилларга мўлжалланган ҳаракат режаси ва ШҲТни ривожлантириш, унга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди.

    ШҲТнинг бўлажак саммити Ўзбекистоннинг ташкилотга раислигининг сўнгги тадбиридир. Ўзбекистон раислигида ШҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш, ташкилот доирасида сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва гуманитар алоқалар соҳаларида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси кун тартибини мазмунан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.

    ШҲТ саммити арафасида Тошкентда ташкилотга аъзо давлатларнинг турли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қатор учрашувлари ўтказилади. ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг 21–22 июнь кунлари бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.

    22–23 июнь кунлари ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши бошқаруви ва Банклараро бирлашма кенгашининг ҳам мажлислари ўтказилади. Уларнинг доирасида ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг ишбилармон ҳамда молиявий доиралар вакилларининг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасида иштирокини фаоллаштириш ҳақида фикр алмашиш мўлжалланмоқда.

    ШҲТ саммити ҳужжатлари бўйича якуний келишиш мақсадида 20–22 июнь кунлари ШҲТга аъзо давлатлар миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

    20.06.2016, 22:33   Изоҳ (0)   13647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳужжат қабул қилишни бошлаган Ўзбекистон ОТМлари, Дарбанддаги божхона пункти, Олмаотада қайиққа айланган Tesla ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    20.06.2016, 19:29

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 сўм 72 тийинга ошди

    20.06.2016, 19:15

    Тошкентда 21 июнь куни ёмғир ёғиши ва кучли шамол бўлиши мумкин

    20.06.2016, 19:06

    Рамазонда ният қилишнинг охирги вақти қачон?

    20.06.2016, 17:39

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 22 июнгача сел келиши хавфи бор

    20.06.2016, 17:24

    UzCard терминаллари UnionPay карталарини қабул қилади

    20.06.2016, 13:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Темирйўл чипталари бўйича 800 мингга яқин кишидан ундирилган ортиқча ҳақ қайтариладиган бўлди

    Ўзбекистон | 30 июн, 11:07

    Актриса ва моделларнинг тезда озишга ёрдам берадиган 5 хил самарали парҳези

    Маслаҳатлар | 30 июн, 10:50

    Суданда олтин кони қулаши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июн, 10:44

    Ўзбекистонда 1 июль куни ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 30 июн, 10:32

    АҚШда тимсоҳлар билан ўралган мигрантлар лагери қурилмоқда (видео)

    Дунё | 30 июн, 10:09

    UzChess Cup 2025. Ўзбекистонлик шахматчилар қанча пул ишлаб олди?

    Спорт | 30 июн, 09:55

    Сут, сода ва кола: машҳурлар терини парваришлашда фойдаланадиган ноодатий воситалар

    Аёллар саҳифаси | 30 июн, 09:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.