Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 21 июнь, сешанба куни ёғингарчилик кузатилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
21 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +8...+13 даража, Тошкент шаҳрида +19...+21 даража, қолган ҳудудларда +23...+25 даражагача илиқ бўлади.
21 июнь куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +8...+13 даража, Тошкент шаҳрида +33...+35 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +33...+38 даража, қолган ҳудудларда +30...+35 даража иссиқ бўлади.
21 июнга ўтар кечаси ва кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши ва шамолнинг тезлиги сониясига 17—20 метргача кучайиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)