ИШИД радикал гуруҳи Афғонистон пойтахти Кобулда содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда, Khaama Press агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ теракт учун жавобгарликни «Толибон» ҳаракати зиммасига олган эди.
Эслатиб ўтамиз, Кобулда микроавтобус портлаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)