«Толибон» экстремистик ҳаракатининг етакчиларидан бири Қори Али Қундуз вилоятининг Тожикистон билан чегарадаги Дашти Арчи туманида ўлдирилди. Бу ҳақда 19 июнь, якшанба куни мамлакат ИИВга таянган ҳолда «Ведомости» хабар қилди.
Таъкидланишича, туманда амалга оширилган авиазарба натижасида саккиз жангари йўқ қилинган бўлиб, улар орасида экстремистларнинг асосий командирларидан бири Қори Али ҳам бор эди.
Йўқ қилинган гуруҳ Қундузнинг бир қатор туманларида амалга оширилган терактлар учун жавобгардир, деб таъкидланади хабарномада.
Изоҳ (0)