Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари тарихида илк бор жанговар қирувчи самолётларни бошқариш аёл учувчиларга ишониб топширилди. 18 июнь, шанба куни авиация академиясининг уч нафар курсанти ҲҲК учувчилари таркибига киритилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Қизларнинг ҳар бири 150 соатдан учиб, биринчи босқичдан муваффақиятли ўтди. Энди улар зобит сифатида ярим йил давомида Hawk ўқув-машғулот самолётларида малакасини оширади, сўнг жанговар ҳаво кемаларига эга бўлади ва эскадрильяларга тақсимланади.

Аёллар 2010 йилда Ҳиндистон қуруқликдаги қўшинлари ва ҲҲКда тўлақонли хизмат қилиш ҳуқуқнини қўлга киритди. Ҳозирги кунда ҲҲКда 1,5 минг нафар аёл, жумладан, 94 нафар учувчи хизмат қилмоқда. Бироқ шу пайтгача уларнинг ҳеч бири қирувчи самолётни бошқармаганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь