Россия президенти Владимир Путин АҚШни дунёдаги ягона олиймақом давлат деб билишини, аммо бу унга Россиянинг ички ишларига аралашишга, Москванинг Брюссель билан муносабатларига таъсир ўтказишига ҳуқуқ бермаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда 17 июнь куни Forbes маълумот берди.
«Америка — буюк ҳокимият. Бугун у ягона супер давлат бўлса керак. Биз буни қабул қиламиз. Биз АҚШ билан ишлашни хоҳлаймиз ва бунга тайёрмиз», — деди у Петербург халқаро иқтисодий форумидаги чиқишида.
У дунёга ва, хусусан, Россияга бундай қудратли давлат кераклигини тан олди.
«Лекин унинг доимо ишларимизга аралашиши, Европанинг биз билан муносабат қуришига халақит бериши бизга керак эмас», — қайд қилиб ўтди Путин.
Изоҳ (0)