Хитойнинг бир нечта провинция ва туманларида жала ва кўчкилар оқибатида 13 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Яна 13 киши бедарак йўқолган. Ноқулай об-ҳаво Цзянси, Хунань, Гуйчжоу, Гуандун провинциялари, шунингдек, Гуанси-Чжуан автоном туманига зарар етказди.
Ҳукумат жами 50 мингдан ортиқ одамни вақтинча бошқа жойга кўчириш ёки эвакуация қилишга мажбур бўлди. Табиий офат 1,4 мингдан ортиқ уйни вайрон қилди, юзлаб биноларга жиддий зарар етди.
Ҳукумат табиий офат оқибатида етган зарар 40 миллион АҚШ долларидан ошганлигини маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг жанубий Гуйчжоу провинциясида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқини ва кўчкилар оқибатда камида беш киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)