Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази маълум қилди.
«Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 15—17 июнь кунлари сел келиши хавфи бор», — дейилади марказ ахборотида.
Айни вақтда, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел келиши хавфи муносабати билан тоғли ва тоғ олди ҳудудларидаги аҳолини, шунингдек, шундай ҳудудларга йўл олганларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)