Термиз шаҳрида 8 июнь куни ҳаво ҳарорати +44,0 даражагача, 9 июнь куни эса +44,4 даражагача кўтарилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
Маълумотларга кўра, Термизнинг 8 июнь тарихидаги энг иссиқ куни бунгача 1995 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанд ҳаво ҳарорати +43,4 даражагача кўтарилган.
Термизнинг 9 июнь тарихидаги бундан аввалги энг иссиқ кун эса 2008 йилнинг 9 июнида кузатилган — ўшанда Ўзбекистоннинг энг жанубий шаҳрида ҳаво ҳарорати +43,0 даражага етган.
Маълумот учун, 15 июнь, чоршанба куни Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати +33...+38 даража бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг тезлиши сониясига 20 метргача кучайиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)