14 июнь, сешанба куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ўйинлари медалларининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати. Тадбирда Халқаро олимпия қўмитасининг президенти Томас Бах ҳам иштирок этди.
Медаллар Бразилияда ишлаб чиқарилган бўлиб, жами 2488 дона (812 та олтин, 812 та кумуш ва 864 та бронза)ни ташкил этади. Ҳар бир медалнинг вазни 500 грамм атрофида.
Олимпиада ўйинлари медалларининг бир томонида анъанага кўра ғалаба худоси – Ника тасвирланган. Унда Олимпия ҳалқаси ҳамда XXXI Olympiada Rio 2016 сўзи уйғунлашган. Медалнинг орқа тарафида эса 2016 йилги Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинларининг тимсоли тасвирланган.
Паралимпия медалларининг олд томонида Рио–2016 Паралимпия ўйинлари тимсоли, орқа томонида эса Паралимпия ташкилоти эмблемаси тасвирланган. Шунингдек, кўзи ожизлар учун махсус ёзув акс эттирилган.
Қуйидаги видеолавҳа орқали медалларнинг тайёрланиш жараёнини кўришингиз мумкин бўлади.
Изоҳ (0)