АҚШ Конгресси сенати 14 июнь, сешанба куни мудофаа вазирлигининг 2017-молиявий йил учун жами 602 миллиард доллардан иборат бюджети лойиҳасини қабул қилди. Мазкур қарорни 85 сенатор маъқуллади, 13 сенатор эса қарши чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Юқори палата қарорини вакиллар палатаси томонидан олдинроқ қабул қилинган лойиҳа билан мувофиқлаштиришга тўғри келади. Ҳужжат шундан кейингина АҚШ президенти томонидан имзоланиши мумкин. Ўтган йили бу жараён бир йилдан ортиқ вақт олган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Обама маъмурияти 2017-молиявий йилда ҳарбий мақсадлар учун 582,7 миллиард доллар ажратиш ниятида эканлиги билдирилганди.
Изоҳ (0)