АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг МH-60S вертолёти Виржиния штатидаги Жеймс дарёсига қулаб тушди, дея хабар бермоқда «РБК» ҲДК сайтига таяниб.
Вертолёт бортида уч нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг барчаси қутқарилган ва касалхонага етказилган. Уларнинг жароҳатлари, дастлабки маълумотларга кўра, ҳаёт учун хавфли эмас.
Вертолёт машқ қилиб учаётган эди. Ҳалокат сабаби текширувдан сўнг маълум қилинади.
Изоҳ (0)