My Day сайти ўзбек шоу-бизнеси вакиллари бўлган ва айни дамда фарзанд кутаётган машҳур аёлларнинг фотосуратларини тақдим этди.
Актриса ва бошловчи Райҳон Уласенова учинчи фарзандига ҳомиладор. Актрисанинг бир ўғли ва бир қизи бор.
Хонанда Рухшона иккинчи бор она бўлиш арафасида. У 2014 йил 2 ноябрида режиссёр Санжар Маткаримов билан турмуш қурган ва 2015 йилнинг сентябрь ойида қиз фарзандли бўлган эди.
Ойбек ва Нигоранинг тўйи 2015 йилнинг 21 ноябрь куни бўлиб ўтди. Эндиликда ёш оила биринчи фарзандини кутмоқда.
Актриса Гулчеҳра Эшонқулова 2015 йилнинг 30 май куни ёши ўзидан анча кичик актёр Шароф Шаропов билан турмуш қургани катта шовшувга сабаб бўлган эди. Никоҳдан бир муддат сўнг улар ажрашаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалган эди. Аммо ҳозирда ёш оила Туркияда турмуш кечирмоқда. Актрисанинг Instagram’даги саҳифасига жойлаган суратларидан Гулчеҳра она бўлиш арафасида эканлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулова ҳам фарзанд кутаётган аёллар рўйхатида. У 2013 йилда ўғилли бўлган эди.
Изоҳ (0)