АҚШ мезбонлик қилаётган футбол бўйича Америка Кубоги–2016 турнирининг «C» гуруҳи иштирокчилари сўнгги, 3-тур учрашувларини ўтказди. Чорак финал йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритган Мексика ва Венесуэла терма жамоалари ўзаро баҳс юритиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Хосе Мануэль Веласкес ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Хесус Корона индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Мексика ва Венесуэла термалари 7 очкодан тўплаган ҳолда кейинги босқичга йўл олди. Тўплар нисбати +4 бўлган Мексика гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида плей-офф йўлланмасидан умидини узиб бўлган Уругвай ва Ямайка термалари баҳс олиб борди. Ушбу ўйинда уругвайликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ямайка футболчилари бу йилги Америка Кубоги баҳсларида рақиблари дарвозасини бирор марта ҳам ишғол қила олмади.
Америка Кубоги–201614 июнь, сешанба«C» гуруҳи, 3-тур
Изоҳ (0)