ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер бирор-бир мусобақага қуръа ташлаш маросимини сунъийлаштириш мумкинлигини қайд этиб ўтди. Бу ҳақда «Чемпионат» La Nación нашрига асосланиб хабар тарқатди.
«Миллионлаб одамлар кузатиб борадиган қуръа маросимларини сунъийлаштириш мумкинми? Ҳа! Мен буни ўз кўзларим билан кўрганман, у ёлғонга ўхшарди» — деб таъкидлаб ўтган Йозеф Блаттер.
«Мен бунда Еврокубоклар олдидан ташланган қуръалардан бирини назарда тутяпман. Ўшанда Италия клубларидан бири қайси рақибга тушиши олдиндан ҳал этилганди. Шарларни қиздириб ёки аксинча, музлатиб қўйиш мумкин. Ўзим бунга гувоҳ бўлганман», — деб ФИФА собиқ президентининг сўзларидан иқтибос келтирилган.
Зепп Блаттер ўзи бундай ўйинларда иштирок этмагани учун ҳам виждони пок эканини қўшимча қилган.
Изоҳ (0)