«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва Euronews вакили ўртасида музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда Uzdaily хабар бермоқда.
Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари, авиакомпания хизматлари ва брендини Европа бозорида реклама ҳамда қўшма лойиҳалар орқали илгари суриш масалалари муҳокама этилди.
— Ҳозирги кунда «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан бирга ишлаб, мамлакатга сайёҳларни жалб этиш учун турли мавзулардаги видеорепортажларни тайёрлаяпмиз. Ўзбекистонга келишимдан асосий муддао ҳам шу. Миллий авиакомпания мутахассислари билан учрашиш имконияти туғилганидан мамнунман ва келгусида самарали ҳамкорликка умид қиламан, — деди Euronews тижорат департаменти менежери Анна Мерцалова.
Изоҳ (0)