Ўзбекистон бўйлаб 11 июнь, шанба куни ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
11 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +15...+20 даража, Тошкент шаҳрида +23...+25 даража, қолган ҳудудларда +25...+28 даражагача илиқ бўлади.
Шанба куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +27...+32 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +33...+38 даража, Тошкент шаҳрида +39...+41 даража, қолган ҳудудларда +42...+44 даражагача иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)