10 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкентда 9 июнь куни ҳаво ҳароратининг иссиқлиги бўйича 135 йиллик рекорд янгиланди. Шаҳар тарихидаги июннинг энг иссиқ ҳарорати 1914 йил 22 июнь куни қайд этилган — ўшанда ҳарорат +43,0 даражагача кўтарилган.
2. Озарбайжонда қор ёғди. Мамлакатнинг Загатала шаҳрида, Катта Кавказ тизмасининг ёнбағрига қор тушди.
3. Twitter’да Клинтоннинг Трампга жавоби ретвитлар бўйича рекорд ўрнатди. Ҳиллари Клинтон миллиардерга: «Аккаунтингни ўчириб ташла», — деб жавоб берди.
4. Асал Шодиеванинг фамилияси ўзгарди. У ўзининг қизлик фамилияси Шодиева ёнига қавс ичида Шоҳруҳхоннинг фамилиясига монанд Йўлдошева деб қўшиб қўйди.
5. «Дарё»дан Евро—2016 совғалари — махсус лойиҳа, махсус акция, тестлар, сўровномалар, онлайнлар, янгиликлар. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас!
Изоҳ (0)