Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик бемор Стэн Ларкин 17 ой давомида юраксиз яшади, ниҳоят трансплантация учун унга навбат етиб келди, деб ёзади GeekTimes.

Фото: GeekTimes

Фото: GeekTimes

25 ёшли Стэн ва унинг акасига бир неча йил аввал ирсий кардиомиопатия ташхисини қўйишган эди. У миокард хасталиги бўлиб, унда юрак мускули тузилиш ва функционал жиҳатдан ўзгарган ҳолатда бўлади. Бунда юрак фаолиятидаги етишмовчилик аста-секинлик билан, бироқ муқаррар равишда ривожланиб бораверади, шунинг учун беморнинг яшаб кетиш эҳтимоли катта эмас. Ягона умид — юрак трансплантациясидан.

2014 йил декабрида Стэнга Мичиган штатидаги касалхоналардан бирида Янги йил арафасида 6,5 килограммлик сунъий юрак ўрнатилган эди.

Қурилма қути шаклида бўлиб, оддий мактаб рюкзагига жойлашади. Махсус қувурчалар ёрдамида у йигитнинг ички органларига уланади, бемор уни тақиб олиб, кундалик ишлари билан бемалол шуғулланиб юриши мумкин.

2016 йил 9 май куни Стэн Ларкин, ва ниҳоят, трансплантация бўйича операцияни бошидан ўтказиб, ҳақиқий тирик юракка эга бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди