Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан 10 июнь куни «Кей-эф-си Ям» аренасида бўлиб ўтадиган видолашув маросимига бепул чипталар интернетда фаол равишда сотилмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Мотам тадбирлари 9—10 июнь кунлари ўтказилади. Луисвиллдаги 15 минг кишига мўлжалланган «Кей-эф-си Ям» аренасида иккинчи хотира ибодатини ўтказиш режалаштирилган. Алининг ўз вафотига қадар билдирган истагига кўра, мотам маросимига чипталар бепул тарқатилди. Улар бир соат ичида тарқатиб бўлинди.
Аммо чипталарни қўлга киритган баъзи уддабуронлар уларни сотишга қарор қилди. Ҳар битта чипта учун тахминан 50 доллар сўрашмоқда. Марҳумнинг оиласи вакили Боб Ганнел бундай хатти-ҳаракатларни «ачинарли» деб атади ва Алининг истеъдоди мухлислари афсонавий боксчи билан видолашиш учун пул тўлашдан бош тортишига умид қилди.
Изоҳ (0)