Футбол бўйича Испания терма жамоаси Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига тайёргарлик доирасида сўнгги ўртоқлик учрашувини Грузия футболчиларига қарши ўтказди. Унда 0:1 ҳисобида грузияликлар зафар қучди, деб хабар бермоқда «iSport.ua».
Учрашувдаги ягона гол 40-дақиқада Торнике Окриашвили томонидан киритилди.
Бундан аввал Испания терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон миллий термасининг ЖЧ—2018 турнири 3-саралаш босқичидаги рақиби — Жанубий Корея термасини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Маълумот ўрнида, Евро–2016 турнири 10 июндан 10 июлга қадар бўлиб ўтади. Испания термаси «D» гуруҳидан жой олган бўлиб, ушбу босқичда Туркия, Хорватия ва Чехия термаларига қарши баҳс олиб боради.
Ўртоқлик ўйини7 июнь, сешанба«Альфонсо Перес» стадиони
Испания – Грузия 0:1 (0:1)
Гол: 0:1 – 40 Окриашвили.Испания – Де Хеа, Рамос (Сан Хосе, 46), Альба, Хуанфран (Бельерин, 46), Пике, Алькантара (Коке, 46), Бускетс (Педро, 76), Васкес (Силва, 61), Фабрегас (Иньеста, 46), Нолито, Адурис.
Грузия – Ревишвили (Квашквадзе, 55), Амисулашвили, Наваловский (Кобахидзе, 84), Лобжанидзе, Кверквелия, Абуржания (Сискаридзе, 78), Кения, Казаишвили (Квилитая, 72), Мчедлидзе, Окриашвили, Жигаури.
Огоҳлантиришлар: Кверквелия (61), Сан Хосе (81).
Изоҳ (0)