6 июнь, душанба куни Тинч океанининг жануби-ғарбий қисми, Янги Зеландия қирғоқларида 6 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ерости силкинишлари маркази Рауль оролидан 143 километр жануби-шарқда, ўчоғи эса 10 километр чуқурликда бўлган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган, цунами хавфи эълон қилинмаган.