Лангон номли тиббиёт маркази тадқиқотчилари шоу-бизнес юлдузлари реклама қиладиган озиқ-овқат ва ичимлик маҳсулотларининг катта қисми кам озуқа моддаларига эга бўлиши ва кўп шакар сақлашини ва, умуман, болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатишини аниқлади. Тадқиқот натижалари Pediatrics журналида чоп этилди.
Газли ва ширин ичимликлар, фастфуд, ширинликлар — таниқли мусиқий арбоблар реклама қиладиган маҳсулотлар орасида кенг тарқалгани. Аммо, олимлар таъкидлашича, санъаткорлардан ҳеч бири мева, сабзавот ёки бутун донлар рекламасида қатнашмаган.
Тадқиқотчилар телевидение, журнал ва радио орқали узатилган реклама маълумотлари асосида, юлдузлар томонидан маъқулланган маҳсулотлар рўйхатини тузди. Натижада 163 нафар машҳур поп-юлдузларнинг 65 нафари 57 хил озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан боғлиқлигини аниқлади.
26 та озиқ-овқат маҳсулотидан 21 таси — 81 фоизи — «озуқавий жиҳатдан камбағал» деб топилди. 69 та ичимликдан 49 таси таркибида шакар миқдори юқори бўлиб чиқди.
Озиқ-овқат машулотлари ва ичимликлар ишлаб чиқарувчи компаниялар ёшларга қаратилган реклама учун йилига икки миллиард доллар сарфлайди. Оммабоп юлдузларнинг маркетингдаги иштироки болалар ва ўсмирларнинг реклама қилинаётган маҳсулотни афзал кўришини кучайтиради.